Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда одам савдосига қарши кураш мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
206
Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди.
Навоийда одам савдосига қарши кураш мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

Бугунги кунда осон пул топиш, яхши шароитларда яшаш орзусида ўзга юртларга кетиб, жиноятчилар қўлида алданиб қолганларнинг аянчли қисматлари ҳақида кўп эшитамиз.

Бироқ, “бундай ҳолат мен билан юз бермайди” деган фикрга бориб, ўз ҳақ-ҳуқуқини англамаган фуқаролар ҳамон одам савдоси жабридан азият чекмоқда. Айниқса ёшларни ушбу иллатдан огоҳ этиш, уларни одам савдосидек глобал муаммодан муҳофаза қилиш, Республикамизнинг барча ҳудудларида меҳнат ҳуқуқини, хорижга бориб ишлаш қоидаларини тушунтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Навбаҳор тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси – инсоният фожиaси” мавзусида профилактика тадбири ўтказилди.

Тадбирда ноқонуний миграция оқибатлари, унинг моддий ва маънавий асоратлари ҳаётий воқейликлар мисолида ёритиб берилиб, иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Учрашув сўнгида ушбу иллатга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, таълим муассасалари, маҳалла фаоллари ҳамкорликда иш олиб боришлари, бир сўз билан айтганда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг