Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси - давр муаммоси!
71
Бугунги кунда одам савдосини юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада шакллантириш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Одам савдоси - давр муаммоси!

Жумладан, куни-кеча “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга сафарга чиқиб кетаётган фуқаролар ўртасида одам савдоси жинояти ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, ушбу жиноий қилмишнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари, хорижий мамлакатларда нотаниш шахсларнинг таклифларига ишонмаслик ҳамда уларга ўз ҳужжатларини бериб қўймасдан доимо хушёр бўлишлари тўғрисида огоҳлантирдилар.

Тадбир сўнггида эса йиғилиш иштирокчиларига одам савдоси билан боғлиқ жиноий ишлардан хабардор бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75)-221-04-80 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг