Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиатлик сертификатини қўлга киритишди
110
Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг вазирлик, идора ва ташкилотлар учун эълон қилинган 2-стипендия танловининг саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган ҳамда Жамғарма Васийлик кенгаши қарори билан стипендиат сифатида тасдиқланган номзодларга стипендиатлик сертификатини топшириш маросими ўтказилди.
Божхона ходимлари “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиатлик сертификатини қўлга киритишди

Ушбу тантанали тақдирлаш маросимида хорижда стажировка ва малака ошириш таълим дастурларида стипендиат сифатида тасдиқланган номзодлар – Божхона институтининг Махсус-ҳуқуқий фанлар кафедраси бошлиғи Саҳодилла Шомирзаев, Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси доценти в.б. Шоҳиста Муратова ва Умумҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Аллаёровлар иштирок этиб, стипендиатлик сертификатларига эга бўлишди.

Жамғарманинг хорижда таълим олиш учун номзодларни танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми асосида стипендияларга номзодларни саралаш магистратура ва докторантура дастурлари учун 4 босқичда, малака ошириш ва стажировка дастурлари учун 3 босқичда амалга оширилди.

Саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган божхоначилар келгусида ўз билим ва тажрибалари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларини билдирдилар.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг