Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиётга тўсиқдир
82
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи салбий омил ҳисобланади.
Коррупция – тараққиётга тўсиқдир

Энг ачинарлиси, ўз манфаатини давлат ва халқ манфаатидан юқори қўйиб, ноқонуний бойлик орттириш – давлатнинг иқтисодий ривожланишига тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатувчи хавфли иллатлардан бири саналади. Шундай экан, юртимизда ҳам бу каби ёмон иллатларга қарши курашиш бўйича давлат органлари томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида таъмагирлик ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик мазмундаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси, Қуролли кучлар фаҳрийси, истефодаги полковник Мақсетбай Мусаев ва Нукус шаҳар Имоми, Ишон Муҳаммад жоъме масжиди имоми ўринбосари Айбек Жолаушиевлар иштирок этди.

М.Мусаев ўз маърузасида, кундалик турмушимизда учрайдиган коррупциянинг ҳар хил кўринишлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб, унинг олдини олиш бўйича юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берди.

Шундан сўнг, А.Жолаушиев сўзга чиқиб муқаддас Ислом динимизда тақиқланган иллатлар ҳақида тушунчалар бериб, бундай ёмон иллатлардан узоқ бўлишга чақирди.

Шу билан бирга, бугунги кунда давлат идораларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг