Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода “Темур тузуклари билимдони” танловига старт берилди
255
Куни кеча Бухоро вилоятида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Бухорода “Темур тузуклари билимдони” танловига старт берилди

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши  бошчилигида Мудофаа, Ички ишлар, Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳамда  Бухоро вилоят божхона бошқармасининг ёш ходимлари ўзаро куч синашишди.

Эътиборлиси шундаки, танлов давомида  қатнашчиларнинг барчасида Амир Темур шахси ва унинг бажарган эзгу амалларига, ундан қолган бой маданий меросимизни тўлалигича асраш, уни имкон қадар мукаммал ўрганишга  бўлган иштиёқ жўш уриб турибди.

Танловда  жами 53 нафар ёш божхоначилар қатнашди. Уларнинг билим даражаси тест синовлари орқали баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра  Рустам Абдурозиқов биринчи ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўлланма олди. Шаҳзод Назаров иккинчи ҳамда Достонжон Шамсиев эса учинчи ўринни эгаллашди.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг