Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Одам савдоси”га қарши курашишга барча бирдек масъулдир
59
Бугунги кунда одам савдоси дунё бўйича кенг кураш олиб борилаётган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Шу туфайли ҳам мазкур жиноят қурбонларини камайтириш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини янада яхшироқ англашлари учун юртимизда кўплаб профилактик тадбирлар, тушунтириш-тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.
 “Одам савдоси”га қарши курашишга барча бирдек масъулдир

Шу жумладан Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари доимий тарзда чегара божхона постлари орқали хорижга йўл олган ҳамюртларимиз билан профилактик суҳбатлар ўтказиб келишмоқда. Яқинда ҳам “Бухоро аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан одам савдоси ва унинг аянчли оқибатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкиллаштирилди.

Тадбир давомида божхона ходимлари билан ҳамсуҳбат бўлган фуқаро Н. Қабилова давлатимизда олиб борилаётган бундай тарғибот тадбирлари хорижга йўл олган фуқароларни янада огоҳ бўлишга чорлаши ва ҳамиша давлат ҳимоясида эканлигини ҳис этишига ёрдам беришини таъкидлади.

Тадбир доирасида ходимлар хорижга сафарга отланган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказишиб, уларни яна бир бора мазкур жиноятнинг қурбонига айланиб қолмасликка чақирдилар. Маърузаларда чет давлатида ишлаш мақсадида бўлган фуқароларга маслаҳатлар, қонуний ишлаш шартлари ва одам савдоси қурбонига айланиб қолган тақдирларида қандай йўл тутишлари лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг