Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда “Одам савдосига қарши курaшиш” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
172
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммоларидан бирига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Шу кунга қадар жиноятчиликнинг мазкур турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Термизда “Одам савдосига қарши курaшиш” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Мазкур жирканч жиноят тузоғига  фуқароларимизни тушиб қолишини олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида 30 июль “Одам савдосига қарши куршиш” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда, вилоят Одам савдосига қарши курашиш комиссияси вакиллари, божхона бошқармаси ходимлари, ички ишлар бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот  ходимлари ҳамда фуқаролар ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирда, божхона ходимлари одам савдосининг оқибатлари, кўринишлари ва хорижда унинг домига тушиб қолганда мурожаат қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг элчихона манзиллари ва  телефон рақамлари мавжуд тарқатма материалларини фуқароларга тарқатишди.

Шунингдек, тадбир сўнгида, юртдошларимизга, одам савдоси жиноятb ҳақида ҳабар топишганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг