Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда Президент Фармони кенг тарғиб қилинмоқда!
224
Андижон вилояти Касаба уюшмалари қўмитаси ҳудудий бўлими анжуманлар уйида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш бўйича учрашув ўтказилди. Учрашувда тадбиркорлар, божхона ва солиқ бошқармалари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Андижонда Президент Фармони кенг тарғиб қилинмоқда!

Семинарда Фармон имзоланиши билан мамлакатимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солишда муҳим ҳужжат бўлганлиги тўғрисида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Райхонов сўз юритди.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси, соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлари, материал ва технологик жиҳозлари импортида қўлланиладиган қўшилган қиймат солиғи бекор қилинади.

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали сотадиган юридик шахслар ҳамда товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар.

– Бугунги кунда ўзимизда маҳсулот ишлаб чиқарганлар қўшилган қиймат солиғи тўлаяпти, лекин айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчилар ундан озод этилган эди, - дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодирбек Салимжонов. – Ички бозорми ёки ташқи, ҳаммага бир хил шароит яратиш учун импорт қилувчилардан ҳам божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар олиб ташланаяпти. Бу билан юқорида айтиб ўтилганидек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида адолатли рақобат тамойилларини жорий этиш таъминланади.

Ташкил этилган семинар давомида тадбиркорлар ўзларини мазкур қарорга оид қизиқтирган саволлари билан мурожаат этдилар ҳамда соҳа мутахассисларидан атрофлича тушунтиришлар олишди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг