Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдосини олдини олиш муҳим вазифа
66
Фуқароларимиз одам савдоси жиноятининг қурбонларига айланмасликлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари томонидан ҳудудларда доимий тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Одам савдосини олдини олиш муҳим вазифа

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари билан ҳамкорликда “Наманган аэропорт” ҳамда “Косонсой” чегара божхона постларида “30 июль – халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан одам савдосига қарши курашишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга одам савдоси жиноятининг қурбонига айланишнинг асосий сабаблари ҳамда бу жиноятнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилиб, одам савдоси жинояти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда қонун ҳужжатлари акс эттирилган буклетлар тарқатилди.

Учрашув сўнгида, юртдошларимизга одам савдоси билан боғлиқ муаммоларга учраганларида Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ёки вилоят божхона бошқармасининг (69)-234-33-01 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг