Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси бугунги куннинг долзарб масаласи
148
Одам савдоси! Сир эмаски ушбу жиноят бугунги кунда инсон ҳаёти ва эркинлигига жиддий хавф солмоқда. Шу боис мамлакатимизда бу каби салбий иллатнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказиб келиняпти.
Одам савдоси бугунги куннинг долзарб масаласи

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ушбу эзгу амалий ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш мақсадида маҳалла ҳамда жамоат жойларида, чегара олди ҳудудларда кенг аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб боришмоқда.

Учрашув давомида одам савдосининг гўзал ҳаётимиз ва турмушимизга келтириши мумкин бўлган жиддий ташвиш ва зарарлари аниқ ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтилди. Шунингдек, учрашувда иштирок этаётган аҳоли, жумладан ёшларга алдовлар ва мўмай даромад ҳақидаги пуч ваъдаларга ишониб, хориждан иш топаман деб ўз ҳаётини хавф остига қўймаслик лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли. Шундай экан, ҳаётнинг гўзаллиги ва унинг ширин онларидан баҳраманд бўлишни истаган ҳар бир шахс ушбу муаммога бепарво ҳамда лоқайд бўлмаслиги зарур. Қолаверса, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан аҳоли ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик одам савдосидек мудҳиш жиноятнинг кескин камайишига хизмат қилади.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг