Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тест синовларини адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда
387
Мамлакатимиздаги олий таълим даргоҳларида бакалавриат таълими йўналиши бўйича тест синовлари бошланди.

Синовларнинг шаффоф ва ҳаққоний ўтказилиши учун давлатимиз томонидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қатори Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳам синовларга кирувчиларни назоратдан ўтказишмоқда.

Юртимиз бўйлаб ҳар куни 60 дан ортиқ бинода тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлигида тест ўтадиган биноларда видеокузатув камераси, мобиль алоқаларини тўсувчи қурилмалар, бармоқ изи асосида таниш воситалари ва яна бошқа хавфсизлик ускуналари тайёрланди.

Аслида, имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўрган абитуриентга имкон даражасида шароит яратиш ва унинг тўплаган билимини холис баҳолаш бугунги кунда ҳар бир олий таълим муассасасининг асосий мақсади. Бугунги кунга қадар баъзи абитуриентлар томонидан турли шпаргалка ва техника-ускуналар тайёрланиб, яширинча имтиҳонга олиб кириш ва бу билан синовларнинг ҳаққоний ўтишига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб турган. Бу йил ана шундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари билан бирга Тошкент шаҳар ва “Тошкент Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида хизмат қилаётган аёл ходимлар мамлакатимиздаги олийгоҳларга тақсимланиб, улар томонидан тест синовларига кирувчилар назоратдан ўтказилмоқда.

Эътиборингизга республикамиздаги олий ўқув юртларига қабул бўйича ўтказилаётган тест синовлари жараёнида божхона ходимларининг иштирокига боғлиқ фоторепортажни тақдим этамиз

Суратларда Сирдарё вилояти...

-

-

-

Қашқадарё вилоятида эрта тонгдан божхоначилар абитуриентларни қаршилашмоқда

-

-

-

Тошкент шаҳридаги олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар назоратдан ўтишмоқда

-

-

-

 

 

31.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг