Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиноятни аниқлагандан кўра унинг олдини олиш муҳим
75
Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида коррупцион жиноятлар каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида профилактика тарғибот ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Жиноятни аниқлагандан кўра унинг олдини олиш муҳим

Зеро, бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши кўплаб қарорлар қабул қилиниб, турли чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай, ўз мансабини суистеъмол қилиб, коррупцияга мубтало бўлаётган ёш авлод вакиллари учраётганлиги ачинарли албатта.

Шунинг учун навбатдаги коррупцияга қарши курашиш профилактикаси тарғиботида божхона органлари шахсий таркибига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари А.Абдуқодиров, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Турсуналиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими бош мутахассиси Ш.Турдибоевлар таклиф этилиб, барча божхона ходимлари билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган тизимли ҳаракатлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарлик содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар юзасидан Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими О.Қодиров тўхталиб, барча шахсий таркибини коррупция каби жирканч иллатга қарши курашишга чорлади.

Шунингдек, Фарғона вилояти ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари мамлакатимизда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, борасида шахсан Президентимиз томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар ва уларнинг амалий аҳамияти, зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги кунда ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканлиги тўғрисида тўхталди.

Давра суҳбати якунида, юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни Фарғона вилояти божхона бошқармасида юқори савияда амалга оширилишини ташкил этиш, бошқармада ёшлар билан ишлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий етук ходимларни шакллантириш ҳамда ёш божхона ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

31.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг