Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
221
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ;

"Mega Storage" МЧЖ  номига очиқ турдаги божхона омбори  фаолияти учун 1701/0096-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини;

"Spektr Universal" ШК  номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 26/0058-сонли лицензия 2019 йил 29 июль кунидан бошлаб тугатилганини;

"Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси" МЧЖ ХК номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 1701/0097-сонли лицензия расмийлаштирилганини маълум қилади.

31.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг