Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – адолат кушандаси
297
Минг афсуски, коррупция деб аталмиш бало давлатчилик шаклларининг ҳар қандай кўринишида инсониятнинг маънавий ва моддий тараққиётига жуда катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Ўрни келганда таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳам инсониятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир.
Коррупция – адолат кушандаси

Бундай иллатни йўқотиш мақсадида божхона органларида профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг бири  Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкил этилди. Йиғилишга Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси таклиф этилди.

Йиғилишни Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қахрамон Умаров очиб берди ва кун тартибидаги масала юзасидан ўз хавфсизлик гуруҳи муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили Шавкат Тўраевга сўз берди.

Шавкат Тўраев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4210-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4297-сонли Қарорлари ҳамда 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Хусан Равшанов ўз маърузасида, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш Фармоннинг асосий мақсади ҳисобланиши ва Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланганини йиғилиш иштирокчиларига етказди.

Шунингдек, Давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизими шакллантирилиши ва давлат органларида коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини тузиш ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш раиси Қ.Умаров мавзуни давом эттириб, божхона қонунбузилишлари рўй берганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига хабар бериш лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбати якунида мавзу юзасидан Адлия бошқармаси томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди ва иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

1.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг