Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон-Тожикистон: Азалий қадриятлар ва яқин қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг янги даври
232
Ўзбекистон билан Тожикистонни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар боғлаб туради. Икки халқ азалдан бир дарёдан сув ичган, қариндошлик ришталари билан боғланган.
Ўзбекистон-Тожикистон: Азалий қадриятлар ва яқин  қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг янги даври

Азалий қўшничилик ўзаро хурмат анъаналари икки давлат ўртасидаги муносабатларда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти. Юртимизда тожик миллатига мансуб карийб 1,5 миллион фуқаро истиқомат қилади. Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида тожик миллий маданият марказлари фаолият олиб бормоқда. Термиз, Самарқанд Фарғона давлат университетларида, 245 та умумтаълим мактабида таълим тожик тилида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг Тожикистон Республикаси билан чегарасининг умумий узунлиги 332,6 километрни ташкил қилиб, шундан Сурходарё вилоятининг Узун тумани 132,6 км, Сариосиё тумани 125 км,  Денов тумани 7 км, Қумқўрғон тумани  44 км, Жарқурғон тумани 9 км ва Термиз тумани 15 км.ни ташкил этади. Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Републикаси ўртасидаги энг катта чегара постларидан бири “Сариосиё” чегара божхона постидир.

Ушбу пост 1993 йил 23 декабрда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда постда жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларининг қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирги кунда “Сариосиё” пости туну-кун иш фаолиятига эга бўлиб, бир кунда пост орқали 4000 яқин фуқаро, 200 дан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланиб,  фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.

“Кириш ва Чиқиш” залларида фуқароларнинг қўл юкларини текширишга мўлжалланган “Рапискан” сканер қурилмаси, автоуловларни текширишга мўлжалланган қурилмалар ўрнатилган.

 Шунингдек, божхона ходимлари божхона пости учун Бирлашган миллатлар ташкилотининг тегишли дастурлари бўйича ажратилган божхона назоратининг техник воситалари билан жиҳозланган. 

2018 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида виза тизимининг бекор қилиниши, давлат чегарасидаги 9 та ўтиш пунктларининг фаолияти қайта тикланди. Транспорт воситаларини чегара орқали кесиб ўтилишида суғурта полисининг бекор қилиниши, маиший техника ва бошқа турдаги товарларнинг олиб ўтилишида миқдор ва даврийлик нормаларнинг белгиланиб берилиши ва бошқа бир қатор хужжатларда икки мамлакат халқига бир қатор шароитлар яратилиши икки халқ ўртасидаги узоқ вақт мобайнида узилиб қолган ришталарнинг тикланишига яққол мисол қилиб айтишимиз мумкин.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари фаровонликка қаратилган кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини бундан бўён ҳам кенгайтиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чоралари тўғрисидаги
ПҚ-3923-сонли қарори билан “Сариосиё” чегара божхона пости таркибида “Боботоғ” чегара божхона пункти ташкил этилди. “Боботоғ” чегара-божхона пунктига туташ ҳудудда Тожикистоннинг “Ҳисор” чегара божхона постининг очилгани қўшни давлатнинг Ҳисор, Рудакий туманларида истиқомат қилувчи ахолининг хам қувончига сабаб бўлмоқда. Чунки ҳудудларда истиқомат қилиб келаётган иккала халқлар эту тирноқ, бир тану бир жон бўлиб яшаб келишмоқда.

Ўзбекистон қардош Тожикистон билан шериклик муносабатларини изчил ривожланиши ва мустаҳкамлаш бўйича катъий сиёсий ирода намойиш этмоқда. Шубҳасиз, икки давлат раҳбарларининг прагматик ва узоқни кўзлаб  амалга ошириётган сиёсати туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада самарали бўлади, икки халқнинг тарихан шаклланган дўстлик ришталари асосида жадал ривожланади.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг