Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Volkswagen”га яширилган кўкнори тўхтатиб қолинди
208
Бугунги кунда бутун дунёда инсоният келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
“Volkswagen”га яширилган кўкнори тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари томонидан инсониятга хавфли бўлган шундай оғуларнинг юртимизга кириб келишининг ўз вақтида олди олинмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармаси “Хўжайли” чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган фуқаро Ф.Д.га тегишли “Volkswagen” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу автотранспорт воситасида оғирлиги 11,07 грамм бўлган кўкнори ўсимлигининг қуритилган бошоқлари яширилганлиги  аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Н.А. белгланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур фуқарога тегишли ҳамён очиб кўрилганда, унинг ичидан  рангсиз целлофанга ўралган 0,55 грамм “гашиш” гиёхвандлик моддаси топилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг