Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда давра суҳбати бўлиб ўтди
211
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Божхона органлари ходимларининг фуқаролар билан бўладиган муносабатларда муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Сирдарёда давра суҳбати бўлиб ўтди

Тадбирда  вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва Маънавият тарғибот маркази маърифат тарғиботчиси Д.Жарбекова ҳамда вилоят имом хатиби ўринбосари Ф.Рахмоновлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва она Ватан истиқболи ва равнақи йўлида ҳалол-пок хизмат қилиш, бирдамлик билан олға интилиш лозимлигига алоҳида урғу бердилар.

Шунингдек, учрашувда бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши жамиятда ёш авлоднинг маънавий салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, халқига муҳаббат ва садоқат туйғулари билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Д.Жарбекова  ўз маърузасида китоб ва китобхонлик ҳақида сўз юритар экан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида вилоятда қилинаётган ишлар хусусида тўхталди.

Йиғилиш давомида мутолаа инсон кўнглига ёруғлик ва эзгулик улашувчи маёқ, олис йўлда ишончли ҳамрох, ҳаёт синовларини мардонавор енгишда беминнат маслаҳатчи эканлигини, шунинг учун ҳам у шахс камолатида беқиёс ўрин тутишини ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари  томонидан  тушунтиришлар  берилди.

7.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг