Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тракторни ускуна деб олиб кириш орқали 26 млн. сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлаганлар фош бўлди
437
Республикамизга четдан келтирилаётган товарларнинг божхона тўловларини ҳисоблашда уларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодлари муҳим ўрин тутади.
Тракторни ускуна деб олиб кириш орқали 26 млн. сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлаганлар фош бўлди

Мазкур кодларнинг тўғри белгиланиши давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларининг ставкаларини тўғри қўллаш ва тўлиқ ҳисоблашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатида эса айнан мазкур кодларнинг нотўғри қўлланилганлиги фош бўлди.

Республикамиздаги МЧЖлардан бирининг номига қиймати 28,3 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи кичик трактор келтирилади. Унинг божхона расмийлаштируви жараёнида эса юк эгалари божхона ходимларига бошқа маълумотларни тақдим қилишади.

Яъни, ҳужжатларда товарнинг кодини ўзгартириб, гўёки трактор эмас, ускуна келтирилганлиги қайд этилади. Шу зайлда устомонлар 26 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашган.

Ушбу қинғир режа “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

7.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг