Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
50 миллион сўмлик видеопроекторларни яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
65
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маиший техника товарларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
50 миллион сўмлик видеопроекторларни яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида видеопроекторларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро М.А. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ушбу шахс юклари орасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 12 дона видеопроекторлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар халқаро аэропортлар орқали ўз эхтиёжлари учун 2000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товар моддий бойликларини божхона тўловларини тўламаган ҳолда олиб ўтишлари мумкин.

9.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг