Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар минифутболда беллашишади
836
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 13-17 август кунлари футбол бўйича мусобоқа ташкил қилинади.

Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида спортнинг минифутбол терма жамоасини шакллантириш хамда худудий божхона бошқармалари ўртасида минифутбол мусобақасининг саралаш босқичларига тайёргарлик кўриш бўйича старт берилди.

Мусобақанинг дастлабки саралаш босқич учрашувлари Фарғона водийси бўйича Андижон, Наманган ва Фарғона вилоят божхона бошқармалари терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 4 август куни Фарғона вилоят божхона бошқармасининг стадионида ўтказилиши белгиланган. Саралаш босқичларидан муносиб тарзда ўта олган терма жамоа сўнгги босқичда беллашиш учун пойтахтимиздаги Олий ҳарбий божхона институтида жамланади.

Ҳозирги кунда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимларидан иборат  минифутбол терма жамоаси мусобақага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

 

Зеро, спорт билан мунтазам шуғулланадиган ва чиниққан ходимларгина божхона органларига юклатилган вазифаларни жисмонан ва руҳан бажаришга ҳамиша тайёр туришади.

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

1.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг