Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бемаврид "таралган" ифор
93
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Бемаврид

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Шереметьево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.А. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу шахсга тегишли багаж сумкаси белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада сумка ичидан умумий қиймати 8 миллион сўмдан зиёд бўлган 62 дона атир маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро А.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, атирлар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, амалдаги тартиб-қоидага кўра жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 донадан кўп бўлмаган атир ва атирсимон суюқликларни божхона тўловларисиз олиб кириш нормаси белгиланган.

Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

10.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг