Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб келинаётган телевизорлар фош этилди
261
Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларининг мамлакатимизга яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Ноқонуний олиб келинаётган телевизорлар фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 24 миллион сўмлик 21 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг