Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
67 миллион сўмлик товар моддий бойликлари божхона назоратидан яширилганлиги маълум бўлди
291
Турли кўринишдаги товар моддий бойликларининг яширин йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида божхоначилар томонидан бартараф қилинмоқда.
67 миллион сўмлик товар моддий бойликлари божхона назоратидан яширилганлиги маълум бўлди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан ўзининг “Лада Ларгус” русумли автомобилида кириб келган фуқаро М.Ў.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 67,7 миллион сўмлик 12 хил турдаги жами 2580 дона маиший техникa буюмларини яширинча юртимизга олиб кирмоқчи бўлгани ўз вақтида фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг