Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
259
Божхона ходимлари тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Шунга қарамай ноқонуний даромад илинжида тамаки махсулотларини чегара божхона постлари орқали  олиб киришга уринган фуқаролар учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходими томонидан қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.Р.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган қиймати  2,7 миллион сўмлик 100 қути хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходими томонидан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.Б. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, қиймати 2 миллион сўмлик 100 қути электрон тамаки маҳсулотларини яширганлиги фош бўлди.

Худди шу пост ходимлари томонидан яна бир ҳолат аниқланди Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро К.Ш.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда тақдим қилинмаган қиймати 1,2 миллион сўмлик электрон тамаки маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида ноқонуний олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари тмонидан аниқланган яна бир ҳолатда фуқаро Х.Э.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, қиймати 2,1 миллион сўмлик 71 қути электрон тамаки маҳсулотларини қўшни давлатдан оли кираётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг