Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
80
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ;

"Epsilon Development Company" МЧЖ  номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун 1701/0101-сонли лицензия расмийлаштирилганини;

"Asl oyna" МЧЖ номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун 1701/0102-сонли лицензия расмийлаштирилганини;

"Poytaxt Savdo Plus" МЧЖ  номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 026/0206-сонли лицензия 2019 йил 22 июль кунидан бошлаб тугатилганини;

"Urganch Bahmal" МЧЖ номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 33/0010-сонли лицензия 2019 йил 7 август кунидан бошлаб тугатилганини маълум қилади.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг