Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасини фош этишди
191
Божхоначилар томонидан дизел ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасини фош этишди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда дизель ёнилғисининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Марғилон-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган “Газ-5327” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина цистернасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 млн. сўмлик жами 5000 литр миқдордаги дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг