Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши курашишда масъулдир!
118
Тарихда инсоният пайдо бўлиб, давлатлар ривожланиб шаклланганидан буён коррупция давлатни ичидан емирадиган иллат сифатида эътироф этилади.
Ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши курашишда масъулдир!

Кундан кунга глобаллашиб бораётган, ахборот коммуникацион технологиялар жадал ривожланаётган ҳозирги замонда бу иллат нафақат муайян бир давлат балки бутун дунё ҳамжамиятини хақли равишда ташвишга солмоқда.

Коррупциянинг салбий иллатлари аввало унинг демократия ва қонун устуворлигига путур етказишида намоён бўлади. Коррупция оқибатида инсон хуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилади, қонунларга ҳурмат рухи пасаяди, иқтисодий ривожланиш издан чиқади, энг дахшатлиси давлат ва жамият учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик кенг ёйилишига шароит яратилади.

Коррупцияга қарши курашиш инсон хуқуқлари ва эркинликларини самарали химоя қилишнинг энг муҳим шартлари сирасига киради. Чунки, бу жирканч иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг иқтисодий таназзулига йўл очади. Жамият иқтисодиётини яширин равишда емиради. Унинг энг аянчли оқибати эса халқни давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, қонунлар устуворлигини заифлаштириб қўяди.

Бу жиноятга қарши курашда жамоатчилик иштироки жуда зарур. Чунки жамоатчилик назорати кўп холларда ижобий натижа бериб, бу жиноятни камайтиришга эришишда муҳим омил бўлади. Бу борада божхона органлари томонидан ҳам жамоатчилик билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича матбуот анжуманлари ҳамда жамоатчилик билан давра суҳбатлари ташкил қилиб келинмоқда.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

Коррупцияга қарши курашишда доимо огох бўлиб, хар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига эришамиз.

Наманган вилоят божхона бошқармаси (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларини эслатиб ўтади.

15.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг