Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва автоташувчилар диққатига!
235
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси томонидан маълум қилинишича, 2019 йилнинг 16 июлидан бошлаб, Қозоғистоннинг “Б.Конысбаева” чегара-ўтказиш пунктида қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва автоташувчилар диққатига!

Шу муносабат билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва автоташувчилар товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган бошқа муқобил ўтказиш пунктлари орқали ҳам ҳаракатланишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Маълумот учун: Қозоғистоннинг “Б.Конысбаева” чегара-ўтказиш пункти Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара-ўтказиш пунктига туташ ҳисобланади.

16.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг