Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!
226
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига мустақил давлат сифатида намоён бўлди. Мустақиллик халқнинг ўзлиги, эркинлиги демакдир.

Дарҳақиқат, мустақиллик - бугун биз эришган юксак марраларга қанот бўлган куч. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод Ватан манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шу боис халқимиз ҳар йили энг улуғ ва энг азиз байрамимизни ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олади.       

Байрам муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси директори Ш.Тўраев ўз маърузаси билан иштирок этди. Ш.Тўраев ўз маърузасида мамлакатимизнинг мустақиллик йўлидаги ҳаракатлари, шу давр ичида босиб ўтган йўли, аждодларимизнинг Ватан озодлиги йўлидаги қаҳрамонликлари, бугунги кунда халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.     

Тадбир давомида Мустақиллик биз учун олий неъмат эканлиги ва биз бугунги тинчликнинг қадрига етиб Ватанимиз равнақи йўлида бирдамликда ҳаракат қилишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган, халқи ва она Ватани равнақи йўлида хизмат қиладиган, фидоий авлодни тарбиялаш мамлакатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи асосий омил эканлиги  тўғрисида  фикрлар билдирилди.

17.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг