Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади
183
Халқаро аэропортларимиз орқали ҳаракатланиш чоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади

Жумладан, “Бухоро аэропорти” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро Ҳ.А. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснинг  юклари назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу қоидабузар умумий қиймати 15,5 миллион сўмлик 620,22 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлиги   аниқланди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

19.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг