Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постлари фаолияти ва бу борада фуқаролар фикри
125
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туради. Икки давлат Президентларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати туфайли сўнгги йилларда кўп қиррали ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди, халқларимиз дўстлиги мустаҳкамланди.
Чегара божхона постлари фаолияти ва бу борада фуқаролар фикри

Қолаверса, 2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг Душанбега ташрифи асносида Тошкент ва Душанбе визасиз сафарлар ва чегарага оид масалалар бўйича келишувга эришилганди. Унга кўра икки давлат фуқаролари бир ой давомида визасиз юришлари мумкин, дея белгилаб қўйилди. Бу эса, ўз навбатида фуқароларнинг ўзаро қатновини осонлаштириш билан бирга икки мамлакат халқларининг қариндошчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

2018 йилнинг 1 мартида Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида тантанали равишда очилган “Қўшкент” ва “Учтўрғон” чегара божхона постлари айни вақтда икки мамлакат фуқароларига беминнат хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Постда жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларини қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Шунингдек, бу ерда нафақат божхона хизмати, балки чегарачилар, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология, ветеринария назорати, банк хизматларини кўрсатиш учун ҳам барча етарли шароитлар мавжуд.

Айтиш керакки, бу каби қулай шароит ва имконият, божхоначилар томонидан кўрсатилаётган сифатли ва тезкор хизматлардан эса фуқаролар беҳад мамнун. Бу борада уларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутганимизда, “Илгари қўшни давлатдаги қариндошимизнинг уйига бормоқчи бўлсак, виза олиш учун анча муддат сарсон бўлардик. Яқин қариндошларимизни йиллаб кўра олмасдик, тўй-маъракаларга боришга шароит бўлмасди. Эндиликда эса мазкур постлар орқали тез-тез қариндош уруғларнинг хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олмоқдамиз. Бунинг учун икки мамлакат раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз” дея ўзларидаги қувонч ва шукроналик ҳиссини изҳор қилишди.

Бир сўз билан айтганда, қўшни давлатлар билан тобора ривожланиб бораётган дўстона муносабатлар мамлакатлар тараққиёти ва фаровонлигини янада юксалишига хизмат қилади.

20.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг