Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хашаклар ортида нима яширилган эди?
214
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, ноқонуний йўллар билан маиший техника буюмларини мамлакатимизга олиб киришга уринаётган кимсаларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.
Хашаклар ортида нима яширилган эди?

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Р. бошқарувидаги “Чанган” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

 Натижада, ушбу шахс автотранспорт юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 6 дона “Авангард” номли музлатгичларини хашаклар ортига яшириб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг