Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 миллиард сўмлик товарлар фош этилди
345
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 миллиард сўмлик товарлар  фош этилди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, юк автомашинасидаги юклар ва ҳужжатларда кўрсатилган товарларнинг ўзаро номутаносиблиги аниқланди.

Шундан сўнг, мазкур юк автомашинасидаги товарлар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқча  қарийб 25 минг дона велосипед эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Умумий қиймати  1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этувчи  мазкур ноқонуний товарлар айни дамда вақтинча сақловга олинди.

Ҳолат юзасидан  эса текширув ишлари давом эттирилмоқда.

 

20.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг