Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёрлар билан учрашув бўлиб ўтди
158
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жойларда экспортёр корхона вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ўз ташқи иқтисодий фаолиятларини амалга оширишда яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар буйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш мақсадида жойларга чиқиб сайёр учрашув ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр учрашув “Baraka yutuq” масъулияти чекланган жамиятда бўлиб ўтди.
Экспортёрлар билан учрашув бўлиб ўтди

Мазкур корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларини 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Россия Федерацияси ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилган.

Учрашув давомида “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ўринбосари Т.Абдиров томонидан маҳсулотнинг экспортидаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида ташқи иқтисодий фаолият катнашчиларга ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамига қўнғироқ қилиши ёки бевосита божхона пости бошлиғи ва ўринбосари билан учрашган ҳолда мурожаат қилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Келгусида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, божхона расмийлаштирувини янада такомиллашириш ҳамда соддалаштириш буйича таклифлар орқали мурожаат қилишга келишиб олинди.

21.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг