Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиётга таҳдид
133
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона органларида коррупцияни олдини олиш, божхона ходимлари ўртасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда тизимда етарли тажрибага эга бўлмаган ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Коррупция – тараққиётга таҳдид

Семинарда бошқарма бошлиғи дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 12 ва 14 август кунлари ўтказилган видеоконференциясида божхона органлари фаолияти юзасидан билдирилган танқидий фикрлар, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан мухокама этилган масалалар мазмун моҳияти, мақсадлари ҳамда олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Семинарда бошқарманинг ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими Р.Бекчанов    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида нутқ сўзлаб, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатишини энг асосийси эса фуқароларни турли норозилигига сабаб бўлишини таъкидлади.

Тадбир давомида бошқарма бошлиғи сўз олиб, бугун биз шукроналик ҳисси билан яшашимиз даркорлиги, осон даромад топиш эмас, балки сабр қилиб ҳалол меҳнат қилсаккина ўйлаган мақсадларимизга эришишимиз, тинч ҳотиржамликда ҳаёт кечиришимиз, оиламиз даврасида тинчгина нонушта қилишимиз ва хизматни якунлаб ота-онамиз, фарзандларимиз бағрига қайтишимизни ўзи катта бахт эканлиги, бу бахтни олисдан қидириш керак эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир якунида ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида соҳавий бўлим ва гуруҳларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

22.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг