Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади
350
Божхоначилар томонидан товар моддий бойликларини юртимизга божхона тўловларидан қочиб ноқонуний йўллар билан олиб кирилиш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Б.Р.нинг найрангини фош этишди.

Ушбу шахс умумий қиймати 20,8 миллион сўмлик 197 дона кийим-кечаклар ва оёқ кийимларни мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан фуқаро Э.А. умумий қиймати 7 миллион сўмлик совутгичларни божхона тўловларидан қочиш мақсадида ноқонуний олиб ўтишга уринганлигини ўз вақтида аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

22.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг