Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Волга”даги марихуана фош бўлди
169
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Волга”даги марихуана фош бўлди

Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда шу каби қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Тадбир давомида фуқаро К.И. бошқарувида “Оқтош-Хатирчи” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Волга” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина салонида 12 дона қоғоз бўлакларига ўралган, умумий оғирлиги 20 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг