Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иқтисодий хавфсизлигимизни таъминлаш учун барчамиз масъулдирмиз
175
Маълумки бугунги кунда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликдар яратиш, экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Иқтисодий хавфсизлигимизни таъминлаш учун барчамиз масъулдирмиз

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати божхона тизимида тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулайликлар ҳамда божхона соҳасидаги қонунбузилиши ва бошқа коррупцион ҳолатларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган шарт-шароитлар мавзусига бағишланди.

Давра суҳбатини бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Режапов очиб, Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликдар яратиш, экспортни ривожлантириш, импортни оптималлаштириш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, божхона хизмати органлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилганлиги ва 2018 йил 1 июлдан бошлаб, божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассилар ва декларантлар учун бир қатор қулайликлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида божхона тизимида шу каби қулайликлар яратилаётганлигига қарамасдан, ҳанузгача қонунбузилиш ҳолатлари содир этилаётгинлиги, бу каби ҳолатларга чек қўйиш учун нафақат божхона ходимлари балки божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳам масъул эканликлари айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, соҳа бўйича турли тушунмовчилик ва муаммоли вазиятлар вужудга келганда, қонунбузилиш ҳолатлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ҳамкорликда ишларни олиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилиб, тадбир қатнашчиларига Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 “Ишонч телефони” рақами ёки Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (78) 120-76-76 телефон рақамига куннинг исталган вақтида мурожаат этиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида, Ўзбекистон божхона брокерлари ассоциацияси раиси ўринбосари Энвер Халилов ҳам сўзга чиқиб, божхона брокерлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, давра суҳбати қатнашчиларини қизиқтирувчи муаммоли масалалар ва тушунарсиз ҳолатлар бўйича божхона бошқармасининг мутахассис ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан Президентимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажаришда нафақат божхона ходимлари балки барча фуқаролар каби божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассилар ва декларантлар ҳам бевосита масъул эканликларини яна бир бор таъкидлаб ўтиб, улар бу борада божхона ходимларига яқиндан кўмаклашишлари лозимлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизнинг ҳар вакилини коррупция ва жиноятчилик каби салбий иллатлардан йироқда бўлишга ҳамда ватанга садоқат билан хизмат қилишга ундайди.

 

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг