Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш оиладан бошланади
93
Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ота-оналари ва оилалари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавият билан унга қарши курашишни талаб этади.
Коррупцияга қарши кураш оиладан бошланади

Шу боисдан Андижон вилоят божхона бошқармасида ташкиллаштирилган навбатдаги йиғилишда ходимларнинг ота-она ва оила аъзолари билан коррупцияга қарши курашишда оиладаги муҳит ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи Э.Райхонов, даставвал ташриф буюрганликлари учун ота-оналарга ўз миннатдочилигини билдириб, уларга Муҳтарам Юртбошимиз томонидан божхона соҳасига берилаётган эътибор, яратилган қулай шарт шароитлар ҳақида қисқача тўхталиб, бундай шароитларга эса ҳалол меҳнатимиз билан жавоб қайтаришимиз кераклиги, қолаверса қинғир ишларнинг охири вой, афсус надоматдан, ғам ташвишдан ўзга нарса келтирмаслигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, давлатимизни янада ривожлантиришга қаратилган шундай ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, қонуности ҳужжатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларига оғишмасдан риоя этишлари долзарб аҳамият касб этади.

Тадбир якунида ходимларнинг ота-оналари тизим раҳбариятига самарали мулоқот учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг