Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар текстил корхонасида сайёр учрашувда бўлишди
106
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
Божхоначилар текстил корхонасида сайёр учрашувда бўлишди

Бу борада, божхона ходимлари экспортёр корхона вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ўз ташқи иктисодий фаолиятларини амалга оширишда яратилаётган қулайлик ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш юзасидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Шундай корхоналардан бири, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида жойлашган “KANTEKS INVEST” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, корхона асосан пахта хом ашёсидан ип калава ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур корхона томонидан қиймати 3,6 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган ип калава маҳсулоти Россия, Туркия, Польша ва Украина давлатларига экспорт қилинган.

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарори ҳақида атрофлича тушунчалар беришди.

Учрашув давомида, йиғилганлар корхона вакиллари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг