Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
120
Бугунги кунда тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бир саналади.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида божхона соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармони билан қонунчиликда рўй берган ўзгаришлар тўғрисида масъул ходимлар томонидан батафсил маълумот берилиб, Фармонга асосан асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёсига, шунингдек соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси каби товарлар импортида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан бекор бўлиши ҳамда божхона соҳасига оид бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида такидлаб ўтилди ва ушбу иллатга қарши биргаликда курашиш юзасидан ҳамкорлик учун бошқарманинг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақами эслатиб ўтилди.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг