Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида иншолар танлови бўлиб ўтди
219
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхона институтида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида   иншолар танлови бўлиб ўтди

Ушбу амалга оширилаётган тадбирлар доирасида институт ёшларида ватанпарварлик туйғуларини янада ривожлантириш, Ватан келажаги йўлида бор имкониятини ишга солишга қодир бўлган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида, Божхона институти ёш ходимлар ва курсантлар ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида иншолар танлови ташкил этилди.

Мазкур танловда иштирокчилар Ватанимиз мустақиллик ғоясининг устуворлиги, маънавий қадриятларнинг шахс камолотидаги ўрни, аждодларимиз томонидан мустақиллик ғоялари учун олиб борилган қаҳрамонликлар ва бугунги ёш авлоднинг ушбу олий неъматнинг қадрига етиб, юртимиз равнақи, халқимизнинг фаровон ҳаётига ўз шахсий дахлдорлигини акс эттирувчи иншолари билан иштирок этишди. 

Танловда ходим ва курсантлар томонидан келиб тушган иншолар ҳакамлар ҳайъати томонидан иншодаги орфографик ва грамматик хатолар, иншонинг  услубий жиҳати, иншода белгиланган мавзу ва ғоянинг тўлиқ очиб берилганлиги, унинг таъсирчанлиги ва оригиналлиги каби мезонлар асосида текширилди. Текширув натижаларига кўра 1, 2, 3 – ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Институтнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг