Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактика натижасида ов қуроллари ихтиёрий топширилди
120
Профилактика – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Негаки, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Шу боис ҳам, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган турли профилактик тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Профилактика натижасида ов қуроллари ихтиёрий топширилди

Хусусан, ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида фуқаро Ж.М. вилоят божхона бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўз хоҳиш истаги билан уйида мавжуд бўлган ов қуролини тезкор ходимларга тақдим этди.

Шунингдек, яна бир фуқаро О.О. ҳам марҳум бобоси яшаган ҳовлининг том қисмидан топилган ов қуролини божхона ходимларига топширди.

Бундан кўриниб турибдики, жойларда аҳоли ўртасида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси одамларнинг ҳуқуқий тушунчасини ошириш билан бирга, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида олдини олишда ҳам жуда қўл келмоқда.

27.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг