Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
124
Божхона чегараси орқали товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Куни кеча ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

“Москва-Навоий” йўналишидаги авиарейс орқали Навоий шаҳрига учиб келиб, божхона назоратининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхона органларида шубҳа уйғотди.

Шундан кейин П.К.га тегишли қўл юки ва багажлар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, божхона назоратидан яширилган,умумий қиймати 5,5 миллион сўмдан ортиқ, оғирлиги 12 граммга тенг бўлган тилла ва кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

29.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг