Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
670 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний олиб кетилаётган экан
208
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш бўйича божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
670 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний олиб кетилаётган экан

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада,  автомашина юкхонасида  умумий қиймати   10,2 миллион  сўмлик жами 670 қути акциз ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

29.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг