Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда II халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди
74
Жиззах шаҳрида янги реконструкция қилинган “Ёшлар инновацион маркази”да II халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.
Жиззахда II халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари, хорижий давлатларнинг расмий делегациялари, хорижий давлатлар дипломатик корпуслари, тижорат банклари, халқаро молия институтлари вакиллари, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Украина, Белоруссия, Хитой, Сингапур, Туркия, Марказий Осиё давлатлари, Ҳиндистон, Германия, Франция каби 25 та давлатдан 250 нафардан иборат кенг доирадаги хорижий ишбилармонлар, инвесторлар ва халқаро маслаҳатчилар иштирок этишди.

Дастлаб форум иштирокчиларига Жиззах вилоятининг имкониятлари, тадбиркорлик салоҳияти, солиқ ва божхона соҳасидаги имтиёзлар, инвесторларни қизиқтирадиган лойиҳалар тақдимоти, туристик йўналишлар, логистика, қурилиш, машинасозлик, доривор гиёҳлар етиштиришдаги имкониятлар намойиш этилди. Жиззах вилояти ва умуман бутун юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар ва инвеститцияларни жалб қилиш соҳаларидаги ислоҳотлар билан таништириб чиқилди.

Халқаро форумда инвесторларга қулай инвестиция муҳити билан бирга истиқболда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, 40 мегаватт қувватга эга маълумотлар базаси сақланадиган датацентр, 14 минг тоннага мўлжалланган 14 та совутиш ускуналари тармоғи шулар жумласидандир.

Шунингдек форум доирасида дунёнинг йирик халқаро консалтинг компанияси “Ernst&Young”нинг Жиззах вилоятини минтақавий ривожлантириш концепцияси, Россиянинг етакчи компанияси “NEO Центр” ОАЖ нинг Жиззахни агросаноат комплексини ривожлантириш, “Ростех” корпорациясининг “Вега” ОАЖ ти вилоятда инновацион клиник диагностика лабораторияларини яратиш лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Қолаверса, форум давомида божхона ходимлари ҳам хорижий сармоядорлар учун божхона тўловларидан жорий қилинган имтиёзлар бўйича тайёрланган кўргазмали буклетлар ҳамда малумотларни инвесторларга тақдим этишди. Шу билан бирга хорижий инвесторлар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун божхона тўловларидан жорий қилинган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

29.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг