Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иссиқкўлдаги турнирда Кубок қўлга киритилди
193
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастури доирасида Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида 2019 йилнинг 27-29 август кунлари Интеллектуал мулк хукукини химоя килиш мавзусида минтақавий семинар бўлиб ўтди.
Иссиқкўлдаги турнирда Кубок қўлга киритилди

Семинар кун тартибидаги маданий тадбирлар доирасида иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга қаратилган  минифутбол мусобақаси ташкил қилинди.

Семинарда иштирок қилаётган давлат божхона хизмати органлари ва ДХХнинг чегара қўшинлари вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон жамоаси мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Якунда мусобақа ғолиблигини қўлга киритиб, Кубок соҳибига айланишди.

Шунингдек,  семинарда иштирок этаётган Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходими Фаррух Умаров  “Энг зўр тўпурар” номинацияси бўйича тақдирланди.

29.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг