Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган мусобақалар бўлиб ўтди
182
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида юртимизнинг барча гўшаларида байрам кайфияти ҳукмрон. Ушбу байрам кайфиятини аъло даражада ўтказиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортида хизмат олиб борувчи хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўртасида стол тенниси, футбол спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақада “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган мусобақалар бўлиб ўтди

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бу каби мусобақалар нафақат байрам арафасида, балки доимий тарзда ўтказилиб борилиши ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликда юртимиз ва фуқароларимиз хавфсизлиги, осойишталиги ва тинчлигини таъминлашида ўз ҳиссасини қўшади.

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси барча фуқароларимиз ва юртимиз меҳмонларини яқинлашиб келаётган 1 сентябрь – Мустақиллик байрами билан табриклаб қолади.

30.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг