Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйишди
121
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Айни кунларда Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ана шундай эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда. Залворли ютуқлар, кўтаринки кайфият ва доруломон кунлардан шукроналик ҳисси ҳар бир юртдошимизнинг юзу кўзида намоён.
Давлат божхона қўмитаси вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйишди

Анаънага мувофиқ 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари пойтахтимизнинг юраги – юртимизнинг бош майдонида бўлиб, Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйишди.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам озодлик ва ҳуррият, ёрқин истиқболимизга ҳурмат бажо келтириб,  Бахтиёр она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Байрамингиз муборак, азиз юртдошлар!

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг