Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик энг олий неъмат!
85
Шу кунларда халқимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 28 йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида тантанали равишда кенг нишонланмоқда.
Мустақиллик энг олий неъмат!

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда, бошқарма бошлиғи З. Турдиев сўзга чиқиб, мустақиллик халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берганини, миллий онг ва қадр-қимматни тиклаганини, шунингдек, барчага ўзликни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган бебаҳо неъматлиги тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритганлигига  28 йил тўлганлиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди.

Тадбир давомида фидокорона меҳнатлари ҳамда хизмат вазифаларига виждонан ёндашган бир гуруҳ ходимлар  Давлат божхона қўмитасининг ҳамда  Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари билан бир қаторда, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда божхона ходимларига махсус унвонлар ҳам топширилди.

Зеро, мана шундай тинч, мустақил, фаровон ҳаётнинг қадрига етиб яшаш, унинг гуллаб яшнашига ва тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиб яшаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир.

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг